Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2025 Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик кенгайишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик кенгайишини қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинни қабул қилди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўтган йил май ойида Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимиз етакчиси Парламентлараро комиссиянинг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва уни Ўзбекистонда, икки мамлакат ҳудудларини кенг жалб этган ҳолда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини, меҳнат миграцияси ва маданий-гуманитар алмашинув борасидаги қўшма дастурларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштиришда парламентлар фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг