Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 26/07/2017 Ўзбекистон Президенти Покистонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Покистонга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу аянчли воқеа муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.

Қайғу ила, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг