Ўзбекистон Президенти Покистонга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва биродар Покистон халқига Парачинар шаҳрида содир этилган террочилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакилларининг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларнинг қисқа муддатларда соғайишларини тилади.