Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 26/09/2024 Ўзбекистон Президенти “Lasselsberger” компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти “Lasselsberger” компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида "Lasselsberger Group" компанияси асосчиси ва бош директори Йозеф Ласселсбергерни қабул қилди.

1957 йилда ташкил этилган "Lasselsberger Group" Европадаги қурилиш материаллари, керамика ва минерал маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси бўлиб, йиллик айланмаси 20 миллиард долларни ташкил этади.

Учрашувда қурилиш материаллари саноатида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Самарқанд вилоятида қуруқ аралашмалар ва микрокальцит ишлаб чиқариш, Қашқадарё вилоятида мармарни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Юқори софликдаги алюминий ва мета-каолин, керамогранит, лок-бўёқ маҳсулотлари ва фиброцемент ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг