Валюта курслари 15/01/2025
$1 – 12971.00
UZS – -0.01%
€1 – 13308.25
UZS – 0.64%
₽1 – 126.04
UZS – -0.45%
Қидириш
Технологиялар 15/01/2025 Ўзбекистон Президенти космик фаолият тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистон Президенти космик фаолият тўғрисидаги қонунни имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни “Космик фаолият тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун космик фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади.

Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:

  • Ерни масофадан зондлаш;
  • космик мониторинг;
  • давлат космик мониторинги;
  • космик алоқа тизими;
  • юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими;
  • космик тизимларнинг илмий, иқтисодий, экологияга, ахборотга ва тижоратга оид мақсадларда, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ яратилган бошқа турлари.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг