Ўзбекистон Прeзидeнти Италияга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага Гран-Сассо-д’Италиа тоғли массивидаги қор кўчиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.