Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2023 Ўзбекистон Президенти ИИВ ва прокуратуранинг бир қатор бошқарма бошлиқлари лавозимидан озод этилганини маълум қилди
Ўзбекистон Президенти ИИВ ва прокуратуранинг бир қатор бошқарма бошлиқлари лавозимидан озод этилганини маълум қилди

Ўзбекистон Президенти ИИВ ва прокуратуранинг бир қатор бошқарма бошлиқлари лавозимидан озод этилганини маълум қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Фарғонада бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун бир қатор ички ишлар бўлинмалари раҳбарлари ва прокуратура ходимлари лавозимидан озод этилганини маълум қилди. 

Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.

Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:

- Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;

- Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг