Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 26/09/2024 Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг тўққизинчи йиғилиши доирасида Ҳиндистон Республикаси молия ва корпоратив ишлар вазири Нирмала Ситхараман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида Нирмала Ситхараман давлатимиз раҳбарига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил ноябрь ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ўтказиш ҳамда унинг доирасида Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Энергетика, нефть-кимё, рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш, фармацевтика соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлакларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг