Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 30/10/2024 Ўзбекистон Президенти EХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти EХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (EХҲТ ДИИҲБ) парламент сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Уэйкни қабул қилди.

Учрашувда мамлакатимизда бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан EХҲТ ва унинг институтлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқот ўрнатилгани, хусусан, бюро билан унумли ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўриш доирасида ДИИҲБ кузатувчилари миссияси фаол ишлаётгани юқори баҳоланди. Бюро экспертлари миллий сайлов тизимини такомиллаштириш жараёнида иштирок этдилар. Улар билдирган тавсия ва таклифларнинг аксарияти инобатга олиниб, мамлакатимиз қонунчилигига татбиқ этилди.

ДИИҲБ вакили миссия фаолиятига кўрсатилаётган эътибор учун самимий миннатдорлик изҳор этди ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу галги сайлов илк бор янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг парламент ва маҳаллий вакиллик органларининг ролини кучайтиришни назарда тутувчи қоидалари асосида аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилаётгани алоҳида таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг