Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 01/12/2023 Ўзбекистон Президенти чўлланишга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Президенти чўлланишга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Иқлим ўзгариши бўйича саммит доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди.

Ўтган ойда Самарқанд шаҳрида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатлари делегациялари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган БМТнинг Чўлланиш бўйича конвенциясини амалга ошириш қўмитасининг 21-сессияси сермаҳсул бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.

2024 йилда Саудия Арабистонида бўлажак конференция давомида Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш масаласини биргаликда илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё иқлим ўзгариши университети негизида илмий ҳамкорлик ва тадқиқотлар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг