Ўзбекистон Президенти апрель ойида Россияга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовни Москвада кутади. Бу ҳақда у хориж давлатлари элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросимида маълум қилган.
"Ўзбекистон билан муносабатларни қадрлаймиз, бу муносабатлар иттифоқчилик хусусиятларини ифодалайди. Бу муносабатлар Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг апрель ойида Москвага уюштирадиган ташрифи орқали янада мустаҳкамланишига шубҳа йўқ", деган Путин.