Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 09/04/2019 “Ўзбекистон почтаси” Италиянинг DoxeeSpA компанияси билан ҳамкорликни бошлади
“O'zbekiston pochtasi” Italiyaning DoxeeSpA kompaniyasi bilan hamkorlikni boshladi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Ўзбекистон почтаси” АЖда Италиянинг DoxeeSpA компанияси билан “gibrid pochta” тизимини жорий этиш масаласида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

DoxeeSpA Италиянинг Модена шаҳрида 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, компания бугунги кунда нафақат Италияда, балки Европада дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва электрон почта соҳасида ишлатиладиган электрон (рақамли) платформалар ва электрон ҳужжатларни тарқатиш соҳасида кенг қамровли хизматлар (“гибрид почта”) кўрсатувчи етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Музокарада “гибрид почта” ва бошқа электрон хизматлар технологияларини жорий этиш орқали почта хизматларини модернизация қилиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Биринчи қадам сифатида, DoxeeSpA дастурий платформасидан фойдаланиб, “гибрид почта” хизматларини тубдан кенгайтириш имкониятини кўриб чиқилади.

Бу рақамли технологияга фаол ўтиш бўлиб, қоғоз шаклида жўнатмаларни етказиб беришга асосланган “гибрид почта"нинг одатий чегараларини кенгайтиришга ва ҳужжатнинг ўзини электрон шаклда яратишга, уни қайта ишлашга ва ундан интерактив, шу жумладан дунёда биринчи марта видео ҳужжат шаклда, фойдаланишга имконият яратади.

Аста-секин, қоғоз ташувчи воситаларига асосланган ва ҳужжатли алоқа тизими сифатида таниш бўлган почтанинг мақсад ва вазифалари кафолатланган ҳамда қонуний жиҳатдан ҳимояланган муҳим инновацион ҳужжатли телекоммуникация функсияси билан тўлдирилади.

DoxeeSpA дастурий платформасининг афзаллиги шундаки, у почта орқали ҳужжатларни етказиб бериш учун турли хил вариантлардан фойдаланиш имконини беради: қоғоз шаклдан электронга, қоғоздан — қоғозга, электрондан — қоғозга, электрондан электрон шаклга.

DoxeeSpA платформасининг техник имкониятлари ёрдамида почта оператори нафақат, аввалгидек, жўнатувчи ва қабул қилувчининг ўртасидаги ёзишмаларнинг узатувчиси ролини бажарибгина қолмай, балки мижозга зарур ҳужжатларни ишлаб чиқаришда ҳам иштирок этиши учун шароитлар яратилади.

Ҳозирги вақтда истеъмолчилар DoxeeSpA платформасига мурожаат қилиб “веб-саҳифа” шаклидаги ҳужжат билан ишлашади, бу эса ўқилиши мумкин ва керак бўлганда маълумот олиш, ўзгартириш киритиш, тўлаш ва бошқа зарур чораларни кўриш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон почтаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг