Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 17/01/2017 Ўзбекистон “Passport Index 2017” рейтингида 70-ўринни банд этди
Ўзбекистон “Passport Index 2017” рейтингида 70-ўринни банд этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси АҚШнинг “Arton Capital” компанияси томонидан тайёрланган “Passport Index 2017” (паспортлар индекси) рейтингида 70-ўринни банд этди.

Паспорт кучи рейтинги Халқаро ҳаво транспорти агентлиги (IATA) ва бошқа манбалар маълумотлари асосида тайёрланди. Паспорт кучи деганда паспорт эгасининг дунёнинг қанча мамлакатига визасиз кира олиши назарда тутилади.

Ўзбекистон мазкур рейтингда занял 70 место в данном рейтинге вместе с Тожикистон, Кот-д’ивуар ва Гвинея мамлакатлари билан бир қаторда 70-ўринни эгаллади. Мазкур давлатларнинг фуқаролари дунёнинг 54 та мамлакатига визасиз кириши мумкин.

Рейтинг рўйхатида Германия биринчи (157 мамлакат), Швеция ва Сингапур иккинчи ва учинчи (156 та мамлакат) ўринларни банд этишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг