Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/03/2019 Ўзбекистон ОТМ халқаро университетлар рейтингига киради
Ўзбекистон ОТМ халқаро университетлар рейтингига киради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Вазирлик ОТМларни нуфузли университетлар рўйхатига киритиш бўйича халқаро агентлик билан яна иккита битим имзолашга эришди.

23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида QS (Quacquarelli Symonds) халқаро рейтинг агентлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси билан олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингга киришини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик битимлар тузилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS халқаро рейтинг агентлигининг минтақавий директори Зоя Зайцева томонидан олий таълим муассасаларининг QS бўйича халқаро университетлар рейтингига киришини қўллаб-қувватлаш бўйича битим имзоланди.

Келишув доирасида Intelligence Unit QS халқаро рейтинг агентликнинг очиқ ва ички маълумотларидан фойдаланган ҳолда ОТМларга халқаро рейтингга кириш методологиясини ишлаб чиқиш каби ташкилий ишларда ёрдам беради.

Вазирлик ва «Elsevier» компанияси ўртасидаги келишувга кўра, компаниянинг Digital Commons (Bepress) лойиҳаси республикадаги олий таълим муассасаларининг 41 та илмий журналларини ўзида бирлаштирган ноёб платформа  яратади.

Ҳамкорлик самарасини ошириш учун халқаро талаблар асосида бу каби платформалар яратиш орқали Ўзбекистон Марказий Осиёнинг илмий ва таълим маркази (хаб)га айланишида яна бир муҳим қадам қўяди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг