Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 24/08/2016 Ўзбекистон олимпиячилари фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди
Ўзбекистон олимпиячилари фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди.

Мaзкур Фармон билан Рио шаҳрида ўтказилган Олимпиадада ғолиб ва совриндор бўлган бир қатор спортчилар ва уларнинг устозларини фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Фазлиддин Ғоибназаров, Шахрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобидин Зоиров ва Бектемир Мелиқўзиевлар “Ўзбекистон ифтихори” унвонига сазовар бўлишди.

Муроджон Аҳмадалиев, Магомед Ибрагимов, Ихтиёр Наврўзов, Рустам Тўлаганов ва Диёрбек Ўрозбоевлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонига сазовар бўлишди.

Руслан Нурудинов ва Ришод Собировлар “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландилар. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Елмурат Тасмурадов эса “Меҳнат шуҳрати” ордани билан мукофотланди.

“Меҳнат шуҳрати” ордани билан шунингдек, Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Курбанов Марат Галиевич ҳам тақдирланди. Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Андрей Штурбабин “Дўстлик” орденига сазовар бўлди.

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари Маъруфжон Аҳмедов, Раҳматжон Рўзиохунов ҳамда Зиятдинбек Тойгонбаевлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвонига сазовар бўлишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг