Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/07/2016 Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Ироқни мағлуб этди
Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Ироқни мағлуб этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24-июль куни Тошкентда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган учрашув Ўзбекистоннинг устунлиги остида ўтди. Фақатгина Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси клубларида фаолият олиб бораётган футболчилардан таркиб топган терма жамоа учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Элдор Шомуродовнинг ҳаволатиб жарима майдони ичига етказиб берган тўпни “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди.

Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи голи ҳам бош билан йўлланган аниқ зарба оқибатида киритилди. Бу сафар дастлабки гол ҳаммуаллифи Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳисобига гол ёзиб қўйди. Унга жарима зарбасидан тўпни Жамшид Искандеров етказиб берганди.

Иккинчи бўлим якунига етиб бораётган бир паллада захирадан майдонга тушган Абубакр Баяр бир жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди – 2:1.

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги келаси ўртоқлик учрашувини 24-август куни Яман тема жамоасига қарши ўтказади, деб хабар беради ЎФФ Матбуот хизмати.

Ўртоқлик учрашуви

24.07.2016, “Бунёдкор” стадиони, Тошкент

Ўзбекистон – Ироқ 2:1

Голлар: М. Бикмаев (7), Э. Шомуродов (31) - Абубакр Баяр (90)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Камолиддин Тожиев, 4.Марат Бикмаев (18.Сардор Мирзаев, 65), 10.Жамшид Искандеров, 11.Отабек Шукуров, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 16.Станислав Андреев (7.Александр Мерзляков, 46), 19.Азимжон Аҳмедов (2.Руслан Мелзиддинов, 86), 20.Шерзод Каримов (6.Жасур Ҳасанов, 55), 23.Элдор Шомуродов (15.Жалолиддин Машарипов, 84).

Ироқ: 1.Ҳасан Жалол (12.Кассид Муҳаммад, 46), 3.Козим Ҳусам, 4.Саид Жамол, 5. Латиф Али, 7.Ваҳам Ҳусайин (22.Халаф Ҳуссайин, 57), 9.Муҳаммад Жасим, 10.Алаа Абдулзаҳрон (18.Шавкан Муҳаммад, 74), 13.Волид Амжед (8.Малирк Висам, 86), 14.Файяд Мазин, 16.Хасра Мирон (2.Абубакр Баяр, 87 ), 23.Қосим Аббос.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг