Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 10/02/2019 Ўзбекистон МТЖ Уругвай иштирок этадиган "China Cup" турнирида қатнашади
Ўзбекистон МТЖ Уругвай иштирок этадиган "China Cup" турнирида қатнашади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup" мусобақасида қатнашади. Мазкур мусобақа 18-26 март оралиғида Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Таиланд каби терма жамоалари иштирок этади.

Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга, Хитой эса Уругвайга қарши тўп суради. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади.

Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.

2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси ғолибга айланди.

Манбаа: Olamsport.com

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг