Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга учиб кетди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга учиб кетди
05/09/2016
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тур ўйинини ўтказиш учун Қатарга жўнаб кетди.
Миллий терма жамоа чартер рейс билан Доҳага йўл олди. Жамоа аъзоларидан – Азиз Ҳайдаров сонининг орқа қисмидан олган жароҳати сабабли 6-сентябрь куни Қатарга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга бормайдиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.
Терма жамоанинг 23 нафар футболчиси “Ал Саад” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга йўл олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин учун таркиби:
Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)