Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Дунё 12/07/2016 Ўзбекистон Марказий Осиёнинг тарихий юрагидир
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг тарихий юрагидир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Европанинг ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доиралари вакиллари ўзбек халқини ушбу муҳим, юбилей санаси билан қутлашар экан, республикамиз суверен ривожланиш йиллари давомида эришган муваффақиятлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришмоқда.

Жумладан, Амстердам Индустриал клубининг раиси Хелен Овер де Линден “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюси чоғида нидерландияликлар Ўзбекистонни минтақанинг энг муҳим мамлакати, Марказий Осиёнинг юраги, деб билишини қайд этди.

- Ҳозирги пайтда республика шитоб билан ривожланаётган индустриал давлатга айлангани ҳолда замонавий демократик жамият барпо этиш йўлида диққатга сазовор бўлган муваффақиятларни намоён этмоқда, - деди у. - Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўтган йиллар давомида ўзбек халқи ҳаётида улкан ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мамлакат кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида салмоқли тараққиётга эришди. Бугунги кунда ана шундай муваффақиятлар туфайли Ўзбекистон аҳолиси бахтли ҳаёт кечираётгани ҳолда ўз Ватанининг порлоқ истиқболи йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.

Тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги ҳамда мустаҳкамланиши, мамлакатда фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳитининг ҳукмронлиги энг муҳим муваффақиятлар, деб ўйлайман. Бу омиллар ҳамда қулай ишбилармонлик ва сармоя муҳитининг яратилгани хорижлик компанияларнинг, жумладан, Голландия компанияларининг эътиборини ўзига тортишига сабаб бўлмоқда.

Республика раҳбариятининг соғлиқни сақлаш, таълим, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани катта эътиборга сазовордир. Шунингдек, аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш таъминланиши бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳам юқори баҳога лойиқдир. 2016 йил Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилингани давлатнинг эртанги кун учун ғамхўрлик қилаётганини англатади. Соғлом она ва бола ҳар қандай мамлакатнинг энг катта бойлигидир. Ишончим комилки, Ўзбекистонда бу йўналишда ҳаётга тадбиқ этилаётган чора-тадбирлар ҳар томонлама баркамол, жисмонан соғлом ва маънан бой бўлган авлодни тарбиялашда ўзининг салмоқли натижаларини беражак.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 25 йиллик байрами билан чин дилдан табриклашни, янгидан-янги муваффақиятлар, бардавом тинчлик ва фаровонлик тилашни истар эдим.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг