Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Ўзбекистон-Луксембург муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон-Луксембург муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 6-март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Луксембург Буюк Герсоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Луксембург кун тартибидаги барча масалалар ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, жумладан БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Луксембургни Европадаги ишончли шерик деб ҳисоблайди. Луксембургнинг “Ўзбекистон-Европа муносабатларида фаол ролини ҳисобга олган ҳолда ушбу давлат билан “Ўзбекистон-ЕИ” шаклидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.

Вазир Жан Асселборн 2010-йил 28-29-март кунлари расмий делегация раҳбарлигидаги Ўзбекистонга қилган ташрифини илиқ сўзлар билан ёдга олди ва Луксембург раҳбарияти мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Музокараларда минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ўринда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Шунингдек, вазирлар туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг