Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 19/08/2022 Ўзбекистон – Латвия: транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Ўзбекистон – Латвия: транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Латвия транспорт вазири Талис Линкайтс билан учрашди. Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда томонлар автомобиль ва темир йўл ташувларида мавжуд имкониятлардан, хусусан, Рига порти салоҳиятидан самарали фойдаланиш, порт хизматларидан фойдаланишда ўзаро келишган ҳолда чегирмалар тақдим этиш, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (E-permit) айирбошлаш тизимини йўлга қўйиш ва ташув ҳужжатларини электрон E-CMR шаклга ўтказиш, шунингдек, Тошкент–Рига йўналишидаги авиақатновлар сонини ошириш, Ўзбекистон аэропортлари орқали почта юк ташувларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда Талис Линкайтс Ўзбекистонни транспорт соҳасида стратегик шерик деб билишини, транспорт ва логистика йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу йўналишда Латвия мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг