“GM Operations Uzbekistan”нинг Президенти ва бошқарувчи директори Хектор Вилларреал, етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва назорат қилиш бўйича “GM International”нинг минтақадаги директори Джеуэл Ши ҳамда раҳбарият вакиллари 10 дан ортиқ мукофотларни топшириш учун “GM Uzbekistan” АЖ га бутловчи қисмларни етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашишди.
“Uz-TongXong Co.”, “Uz-Hanwoo”, “Uz-DongJuPaint Co.”, “Uz-Chasis”, “Uz-Sungwoo”, “Uz-SaeMyung Co.”, “Uz-EraeCable”, “Uz-Dong Won Co.”, “Uz-Erae Climate Control”, “Kwangjin Autosistems” қўшма корхоналари ва Жиззах аккумулятор заводи жамоасига мазкур мукофотлар топширилди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Хектор Вилларреал ўзларининг сидқидилдан қилган меҳнати туфайли “GM Uzbekistan” АЖнинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшганлиги учун корхоналар раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек компаниялар вакиллари ва Джеуэл Ши хоним иш жараёни билан танишиши мақсадида қатор корхоналарга ташриф буюрди.