Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 21/12/2016 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси сайланди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси сайланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 20-декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг навбатдан ташқари Мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Федерация Кенгаши аъзолари ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раислари иштирок этди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Т.Нарбаева олиб борди.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида ташкилий масала кўрилди.

2010-йил 21-декабрдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимида ишлаб келаётган Нарбаева Танзила Камаловна 2016-йил 14-декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлангани муносабати билан “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ Бош директори лавозимида ишлаб келаётган Рафиков Қудратилла Мирсагатович Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб сайланди.

Рафиков Қудратилла Мирсагатович меҳнат фаолияти давомида қатор давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

1993-1998-йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998-йилдан 2003-йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Арипов Абдулла Нигматович, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Даврон Абитович Назармуҳаммедов иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг