Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 12/04/2016 Ўзбекистон ЖЧ-2018 йўлидаги навбатдаги рақибларини билиб олди
Ўзбекистон ЖЧ-2018 йўлидаги навбатдаги рақибларини билиб олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё қитъаси, 3-саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди.

Хабарингиз бор, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё қитъаси 3-саралаш босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1-турни Тошкентда Сурия терма жамоаси билан бошлаб, сўнгги турни Тошкентда Жанубий Корея терма жамоаси билан якунлайди. Бизнинг гуруҳдан Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатор ва Сурия термалари жой олишди.

Осиё қитъаси 3-саралаш босқичи тақвими билан танишинг:

"А" гуруҳи

1-тур, 2016-йил 1-сентябрь куни
Ўзбекистон – Сурия
Эрон - Қатар
Жанубий Корея - Хитой

2-тур. 2016-йил 6-сентябрь куни
Қатар - Ўзбекистон
Сурия - Жанубий Корея
Хитой - Эрон

3-тур. 2016-йил 6-октябрь куни
Ўзбекистон - Эрон
Хитой - Сурия
Жанубий Корея - Қатар

4-тур. 2016 йил 11-октябрь куни
Ўзбекистон - Хитой
Қатар - Сурия
Эрон - Жанубий Корея

5-тур. 2016 йил 15-ноябрь куни
Жанубий Корея - Ўзбекистон
Хитой - Қатар
Сурия - Эрон

6-тур. 2017-йил 23-март куни
Сурия - Ўзбекистон
Қатар - Эрон
Хитой - Жанубий Корея

7-тур. 2017-йил 28-март куни
Ўзбекистон - Қатар
Жанубий Корея - Сурия
Эрон - Хитой

8-тур. 2017-йил 13-июнь куни
Эрон - Ўзбекистон
Сурия - Хитой
Қатар - Жанубий Корея

9-тур. 2017-йил 31-август куни
Хитой - Ўзбекистон
Сурия - Қатар
Жанубий Корея - Эрон

10-тур. 2017-йил 5-сентябрь куни
Ўзбекистон - Жанубий Корея
Қатар - Хитой
Эрон - Сурия.

Мусобақа тақвимидан ҳам кўриниб турибдики, бу сафар ўйинлар жадвали терма жамоамиз учун жудаям қулай келган. Бу эса келаётган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятимиз юқорилигидан дарак беради. Биз терма жамоамизга ишонамиз ва унга омад тилаймиз!

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг