Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 18/10/2016 Ўзбекистон ЖБнинг кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ЖБнинг кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси 2016-йилнинг охиригача энерготизим подстанцияларини модернизациялаш учун Жаҳон Банкининг маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Жаҳон Банки вебсайтининг хабарига кўра Ўзбекистон Республикаси 2016-йилнинг охиригача энерготизим подстанцияларини модернизациялаш учун Жаҳон Банкининг 150 млн. АҚШ долларидаги маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Жаҳон Банкининг қайд этишича, лойиҳанинг умумий қиймати 170,3 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Жаҳон Банкининг директорлар кенгаши маблағ ажратиш тўғрисидаги масалани 2016-йилнинг декабрь ойида кўриб чиқишни режалаштирган.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон 220 ва 500 киловаттлик 22 та асосий подстанцияларни модернизация қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг