Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 03/05/2023 Ўзбекистон-Жанубий Корея: чарм-поябзалдан тортиб тоғ-кон саноатигача бўлган ҳамкорлик
Ўзбекистон-Жанубий Корея: чарм-поябзалдан тортиб тоғ-кон саноатигача бўлган ҳамкорлик

Ўзбекистон-Жанубий Корея: чарм-поябзалдан тортиб тоғ-кон саноатигача бўлган ҳамкорлик

“Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” ва “Ўзелтехсаноат” уюшмалари вакиллари, икки давлат тадбиркорлари, йирик инвесторлар иштирок етди.

Йиғилиш аввалида томонлар ўз ташкилотлари бўйича тақдимот қилдилар. Жанубий Кореядан келган инвесторларга мамлакатимиз чарм-поябзал ва мўйна саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишбилармонлик муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувнинг расмий қисмидан сўнг саноатнинг турли тармоқлари, “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “San+ One” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Cense Korea” ва “LG Luxury Beauty” компаниялари вакиллари иштирокида ташкил этилган “B2B” мулоқотлари чоғида экспорт бўйича келишувга эришилди. Маҳсулот намуналари хорижий компаниялар раҳбарларига тақдим этилди. Биринчи етказиб беришлар жорий йилнинг май ойида режалаштирилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг