Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 11/09/2023 Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка яқин!
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка яқин!

2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни юзасидан халқаро семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ЖСТ масалалари бўйича идоралараро комиссияси, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили, асосий музокарачи Азизбек Урунов, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг собиқ раиси жаноб Ли Та Хо, Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси жаноб Ким Хи Санг, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Япония, Франция давлатларининг Ўзбекистондаги фавқулотта ва мухтор элчилари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбарияти, профессор ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирдан асосий мақсад – ЖСТ аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган қадамлар, ушбу босқичдаги устувор вазифалар ҳамда аъзоликнинг долзарблиги юзасидан фикрлар алмашилди, миллий эксперт ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича халқаро экспертлар томонидан тушунтиришлар берилди.

Ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакилининг сўзларига кўра: «ЖСТ Ўзбекистон учун, шубҳасиз, устувор вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Идоралараро комиссия ва музокаралар гуруҳи олдида аниқ вазифалар белгилаб берилган ва эришилиши мумкин бўлган мақсадларни қўйилган». 

Учта асосий йўналиш – миллий қонунчилик ва амалиётни ЖСТ қоидаларига уйғунлаштириш, кўптомонлама ва иккитомонлама музокараларни фаоллаштириш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, «Рақобат», «Стандартлаш», «Техник тартибга солиш» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кучга кримоқда. Ўтган ойнинг ўзида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (2023 йил 15 августдаги ПФ-140-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори (2023 йил 22 августдаги 408-сон) билан 15 дан ортиқ қонунчилик хужжатлари ЖСТ талабларига мослаштирилди.

ЖСТга аъзо мамлакатларга кўптомонлама музокаралар доирасида 15 дан ортиқ муҳим хужжатлар тақдим этилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 7-йиғилишини ўтказиш бўйича тайёргарлик якуний босқичда.

Бундан ташқари, йил якунига қадар 10 дан ортиқ давлатлар билан музокараларни якунлаш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, ЖСТ билан ишлашда миллий эксперт ва мутахассислар малакасини ошириш, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилинг 5-8 сентября кунлари қишлоқ хўжалиги йўналишида ЖСТ Котибияти билан ҳамкорлик ўқув семинар ташкил этилди. Бундай тадбирларнинг кейингиси 20-21 сентябрь кунлари хизматлар соҳаси йўналишида режалаштирилган.

«Бугунги семинар ҳам ЖСТга алоқадор ходимлар ва академик соҳа вакиллари тажрибасини оширишга хизмат қилади» дея Азизбек Урунов сўзини якунлади.

Ли Та Хо: «Ўзбекистон ЖСТ аъзолигига номзод давлатлар ичида энг муҳими ҳисобланади, ва аминман унинг ЖСТга аъзо бўлиши ушбу региондаги давлатларнинг глобал савдо ҳамкорлиги 

ва иқтисодий кооперациясида муҳим ўзгаришларга сабаб бўлади. Корея Республикасининг тажрибасидан қарасак, ЖСТга аъзолик мамлакат иқтисодий ва барқарор ривожланишига жуда катта омил бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистоннинг бугунги олиб бораётган сай-харакатлари ушбу ташкилотга киришда жиддий қадам деб биламан ва ушбу жараённи тезроқ якунлаш бўйича зарур чоралар кўрилишига ишонаман».

Шунингдек, тадбир доирасида Франция, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси ва Япония давлатлари элчилари ҳам Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги муҳимлиги ва ушбу жараённи тўла қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтдилар.

Такаши Хатори (Японинг элчиси): Япониянинг кўплаб йирик компаниялари Ўзбекистонга жуда катта қизиқиш билан қарайди. Унинг ЖСТга аъзо бўлиши – ушбу компанияларнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишида амалий ишларга ўтиши учун жуда катта замин бўлади деб ўйлайман», дея фикрини якнулади.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон 15 йиллик танаффусдан сўнг 2020 йил ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини янгидан бошлади.

Жорий йилнинг 2 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш» тўғрисидаги қарори билан ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича амалий қадамлар ташланмоқда. 

Пировард мақсад – Ташкилотга аъзолик орқали иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, рақобатни муҳитини кучайтириш барқарор ривожланишни таъминлаш. 

Бу ўз навбатида аҳоли турмушини яхшилашга олиб келади, зеро ЖСТнинг ҳам фундаментал мақсадилари ушбу принциплар ётади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг