Валюта курслари 29/04/2025
$1 – 12948.10
UZS – -0.07%
€1 – 14696.09
UZS – -0.04%
₽1 – 156.93
UZS – 0.24%
Қидириш
Технологиялар 21/04/2025 Ўзбекистон IТ сектори “Central Asian Business Expo-2025”да тақдим этилди

Ўзбекистон IТ сектори “Central Asian Business Expo-2025”да тақдим этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШда “Central Asian Business Expo-2025” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида АҚШнинг бир қатор йирик компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳамда муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Жумладан, “Zero Risk” ташаббуси, “IТ Visа” дастури ҳамда “Enterprise Uzbekistan” тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Кўргазмада Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш, аутсорсинг салоҳиятини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги устувор йўналишларга тўхталди.

Тадбир доирасида, шунингдек, АҚШда фаолият юритаётган ўзбек диаспораси вакиллари, логистика соҳаси ва бошқа тармоқларда иш юритаётган компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Унда IТ соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Натижада бир қатор Америка компаниялари Ўзбекистондаги IТ бозорига катта қизиқиш билдириб, яқин келажакда ҳамкорлик йўналишларини чуқурроқ ўрганиш ва амалий лойиҳаларни бошлашга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Кўргазма доирасида, шунингдек, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Иллинойс штатининг Бош назоратчиси (Comptroller) Susuna A. Мендоза билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонинг IТ соҳасидаги ривожланиш истиқболлари, ёшларни рақамли соҳада янада қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

“Central Asian Business Expo-2025” — Марказий Осиё мамлакатлари учун глобал бизнес ҳамкорлик платформаси бўлиб, унда турли соҳалардаги етакчи халқаро компаниялар, инвесторлар ва давлат ташкилотлари иштирок этади. 2024 йилдаги тадбир IT Park ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, у Ўзбекистоннинг IТ сектори ва аутсорсинг имкониятларини халқаро бозорда тарғиб этишга хизмат қилган

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг