Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 26/02/2018 Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини ташкил этиш ниятида
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини ташкил этиш ниятида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини эълон қилди.

Фармон лойиҳасига кўра, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ягона ваколатли орган бўлиб, бошқа давлат органларининг вазифаларини олади.

Хусусан, янги агентлик Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси вазифаларини бажаради ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рекламага оид қонунчилик талабларини бажариш учун хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текширишни амалга ошириш вазифалари ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига топширилади.

Агентлик матбаа соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни амалга оширади.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистонда «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг