Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандлар улуши 2016-йилнинг январь-июнь даврида 77,7 фоизгача (2015-йилда 77,3 фоизни ташкил этган) ўсган.
Иш билан бандлар сони қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича сезиларли даражада ўсган, яъни ташиш ва сақлашда (3,8 фоизга), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (3,7 фоизга), ахборот ва алоқада (3,4 фоизга), қурилишда (3,3 фоизга) ва савдода (2,8 фоизга).
Иқтисодий фаолият турларида иш билан бандлар улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 27,0 фоизни, саноатда 13,6 фоизни, савдода 10,4 фоизни, қурилишда 9,4 фоизни, таълимда 8,4 фоизни ташкил этган.
Иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,8 фоизни, мос равишда республикада ишсизлик даражаси 5,2 фоизни ташкил этган.