Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 23/05/2025 Ўзбекистон Инвестициялар вазирлигида Хитой билан иккинчи минтақалараро форумга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Инвестициялар вазирлигида Хитой билан иккинчи минтақалараро форумга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Иккинчи ҳудудлараро Ўзбекистон-Хитой форуми ва “Марказий Осиё-Хитой” форматидаги Давлат раҳбарларининг иккинчи саммитига тайёргарлик даражаси кўриб чиқилди.

Хусусан, бўлажак тадбирларнинг асосий мавзулари, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда иккалла томон иштирокида амалга оширилган тайёргарлик ишлари якунлари сарҳисоб қилинди.

Жумладан, саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларнинг, хусусан: Савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича “Марказий Осиё-Хитой” Ҳаракатлар режаси, “Марказий Осиё-Хитой” тўсиқсиз савдо соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича Ўзаро англашув меморандуми ва ”яшил минералларни” қазиб олиш бўйича инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ”Марказий Осиё-Хитой” Ўзаро англашув меморандумининг якуний матнлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг