Намойиш 16-18 май кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ўтказилаётган «Энергия, энергия тежаш ва муқобил энергия манбалари» 13-Халкаро кўргазмасида бўлиб ўтмоқда.
Завод «EXENERGY» бренди остида Ўзбекистон Республикасининг саноат тизимида биринчилардан бўлиб, ишлаб чиқариш циклини бутунлигича ўз ичига қамраб олган саноат аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўймокда.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-3012 сонли «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-табдирлари дастури тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Миллий «EXENERGY» бренди остида бундай юқоритехнологик ва замонавий ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланишини янада такомиллаштириш, ўзининг ишлаб чиқаришга мўлжалланган маҳсулоти билан Давлатимизниг муқобил энергетика ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларини, заҳира қувват манбалари ва телекоммуникация соҳаларини ривожлантириш, ҳамда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларида энергия самарадорлигини янада оширишдир.
Завод бугунги кун талабларига ва дунё сифат стандартларига тўлалигича жавоб берадиган, истеъмолчиларнинг барча талабларини қондира оладиган, замонавий ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйган.