Битим олий таълим ва фан соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари (ОТМ) ва тадқиқот марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга кўра томонлар талабалар ва тадқиқотчилар алмашинуви амалга оширадилар ва улар учун ҳар йили тегишли стипендиялар ажратадилар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қувайт ОТМлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Битим араб тилини ўқитиш ва ўрганиш, манбаларни тадқиқ қилиш ва шарқ қўлёзмаларини сақлаш ишларида ўзаро ҳамкорликка кўмаклашади.
Битим асосида Қувайт ОТМларида араб тили ва адабиёти ўқитувчиларининг амалиёт ўташи орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон ОТМларида араб тили хоналари ва кутубхоналарини замонавий техника воситалари ҳамда араб тилидаги адабиётлар билан жиҳозлашда ўзаро ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.