Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2022 Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий фаоллиги қандай?
Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий фаоллиги қандай?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги Иқтисодий фаоллик барометри (ИФБ) баҳоланди.

Иқтисодий фаоллик барометри ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишини мунтазам равишда баҳолашга қаратилган бўлиб, фаолликнинг пасайишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш ҳамда ҳудудлар ўртасида фаол рақобат муҳитини шакллантириш имконини беради.

Иқтисодий фаоллик барометрини аниқлашда 12 та кўрсаткичдан иборат 3 та муҳим тркибий қисм, яъни ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, ташқи савдо фаоллигидан фойдаланилади.

Тадқиқот натижаларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Фарғона вилоятларида иқтисодий фаоллик нисбатан юқори бўлгани аниқланди. Бунга Самарқанд ва Фарғона вилоятларида асосан ташқи савдо кўрсаткичи, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида эса тадбиркорликнинг фаоллиги сабаб бўлган.

Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Фарғона ва Сирдарё вилоятларининг Иқтисодий фаоллик барометрида 2020 йилдагига нисбатан ижобий ўсиш кузатилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг