Валюта курслари 04/06/2025
$1 – 12857.35
UZS – 0.18%
€1 – 14672.81
UZS – 0.07%
₽1 – 163.45
UZS – 0.49%
Қидириш
Иқтисод 02/06/2025 Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Байкал орти ўлкаси ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини самарали амалга ошириш вазифалари белгиланди

Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Байкал орти ўлкаси ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини самарали амалга ошириш вазифалари белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Байкал орти ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Буянто Батомункуeв билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда, шунингдек, Байкал орти ўлкасининг иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият вазирликлари, инфратузилмавий режалаштириш соҳалари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди.

Томонлар агросаноат мажмуи, таълим, маданият ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистондан Байкал орти ўлкасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, мамлакатимизга йирик ва майда шохли чорва моллари экспортини кўпайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўлкада кунига 50 тагача ўзбек мева-сабзавотлари юкланган юк машиналарини қабул қилувчи транспорт-логистика марказини ташкил этиш ташаббуси учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. 

Шунингдек, Байкал орти ўлкасининг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик мажмуаларида ишлаш учун Ўзбекистондан малакали мутахассислар, хусусан ветеринарлар, механизаторлар, пайвандчиларни жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ривожлаштириш мақсадида Чита шаҳрида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ва турли фестивалларни ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди. 

Мулоқот якунида ҳудудлараро тўғридан-тўғри шерикликни йўлга қўйиш, ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш, юртимиздаги инвестициявий қўшма лойиҳалар билан бевосита танишиш мақсадида Байкал орти ўлкаси ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияни уюштириш юзасидан аҳдлашиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг