Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Туризм 21/02/2025 Ўзбекистон Ҳиндистондаги энг йирик халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Ҳиндистондаги энг йирик халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 19-21 февраль кунлари Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган «SATTE-2025» (South Asia’s Travel & Tourism Exchange) халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этмоқда.

Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг ўнта йирик туроператор ва агентликлари мамлакатимизнинг энг янги сайёҳлик йўналишлари, маданий диққатга сазовор жойлар ва янги инфратузилма объектлари, шунингдек, ҳиндистонлик сайёҳлар учун махсус таклифлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма давомида хорижий иштирокчилар ва ярмаркага ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, бой маданий ва тарихий мероси ҳақида батафсил маълумот олдилар.

Мамлакатимизни нафақат Ҳиндистонда, балки Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида тарғиб қилиш ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида конференция ва семинарларда иштирок этиш, сайёҳлик компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва «B2B» учрашувларини ташкил этиш режалаштирилган.

«SATTE» 50 дан ортиқ мамлакатдан 2000 дан зиёд иштирокчи ва 40 мингдан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб этадиган Жанубий Осиёдаги етакчи сайёҳлик кўргазмаси сифатида тан олинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг