Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 06/11/2024 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти Канадада фавқулодда қўнишни амалга оширди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти Канадада фавқулодда қўнишни амалга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 ноябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг рейси ҳомиладор йўловчида эрта тўлғоқ бошлангани сабабли Канадага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Авиакомпания маълумотларига кўра, HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йорк учган. Парвоз чоғида учувчи бортдаги фавқулодда вазият туфайли самолётни Гуз-Байдаги (Канада) муқобил аэродромга йўналтиришга қарор қилди.

Қўниш Тошкент вақти билан соат 20:50 да содир бўлиб, тиббиёт ходимлари самолётга чиқишди. Натижада йўловчини касалхонага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу рейснинг самолёти аэропортга қайтишга мажбур бўлган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг