Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 05/11/2016 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна 3 та “Boeing-787 Dreamliner” авиалайнерларини сотиб олади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна 3 та “Boeing-787 Dreamliner” авиалайнерларини сотиб олади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси яна 3 та “Boeing-787 Dreamliner” авиалайнерларини сотиб олади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар беради.

“Boeing” корпорацияси президенти жаноб Коннернинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида яна 3 та “Boeing-787 Dreamliner” авиалайнерларини сотиб олиш тўғрисида келишиб олинган эди.

Дастлабки иккита “Dreamliner” авиалайнерлари “Boeing-787-8” русумида эди. Янги самолётлар эса “Boeing-787-9” русумида бўлиб, унинг узайиши ҳисобига ўриндиқлар ўрни ҳам кўпроқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида миллий авиакомпания самолётлари сафига энг замонавий ва шинам “Boeing-787 Dreamliner” ҳаво кемаси қўшилди. Мазкур лайнер шу йилнинг 5-сентябридан Урганч, Бухоро ва Нукус шаҳарларига дастлабки парвозларни амалга оширган бўлса, 9-сентябрь куни Алмати (Қозоғистон) шаҳрига биринчи халқаро авиаташувни амалга оширди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг