Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 01/03/2018 «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўз лоукостерини яратишни режалаштирмоқда
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўз лоукостерини яратишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўзининг арзон (бюджетли) лоукостерини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда авиакомпания раиси ўринбосари Умид Ҳусанов маълум қилди.

Унинг фикрига кўра, лоукостер «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг шўъба корхонаси бўлади. Янги авиакомпания 2018 йилда очилади.

Ҳусанов шундай деди: «Ҳозирда биз халқаро тажрибани ўрганяпмиз ва лоукостердан фойдаланувчини сертификатлаш дастурини ишлаб чиқмоқдамиз». Хусусан, авиакомпания Россиянинг «Аэрофлот» ва унинг лоукостери бўлган «Победа» тажрибасини ўрганмоқда.

Нархлар ҳақида гапирар экан, у чипта баҳоси бир қанча омилларга, жумладан, аэропортнинг жойлашувига, бортда хизматларнинг тўпламига ва бошқаларга боғлиқлигини таъкидлади.

Авиакомпания вакилининг таъкидлашича, лоукостернинг асосий йўналишлари Россия, Туркия ва Миср бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг