Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 02/08/2016 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК I ярим йилликда 1,17 млн. нафар йўловчиларга хизмат кўрсатди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК I ярим йилликда 1,17 млн. нафар йўловчиларга хизмат кўрсатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2016-йилнинг январь-июнь ойларида 1,177 млн. нафар йўловчиларга хизмат кўрсатди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Матбуот хизмати хабар беради.

Авиакомпания маълумотларига кўра, 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида компания томонидан 10671 та рейс амалга оширилган.

Битта рейсдаги йўловчиларнинг ўртача сони 2015-йилнинг шу даври билан солиштирганда ортди ва 111 нафар йўловчини ташкил этди. Бу кўрсаткич асосан узоқ хорижга парвоз қиладиган йўналишларда кузатилмоқда.

Шунингдек, юк ташиш кўрсаткичлари ҳам ўсган. Ҳисобот даврида МАК 19,7 минг тонна юкни ўз манзилига етказиб берилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 7,5 фоизни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг