Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 23/10/2017 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Airbus A320” самолётларидан сотиб олади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Airbus A320” самолётларидан сотиб олади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) “Airbus A320” ҳамда “Airbus A320 Neo” самолётларидан 4 дона сотиб олишни режалаштирмоқда.

Авиакомпания матбуот хизматининг маълумотига кўра, самолётлар лизинг асосида харид қилинади. Авиакомпаниянинг қайд этишича, улар компания вакиллари билан музокаралар ўтказишган, ҳамда у томон “Airbus A321” самолётларини лизинг асосида сотишга розилик билдирган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси лизинг компанияси вакилларини ўзларининг талаблари билан таништиришган ҳамда тижорат таклифлари бўйича ўзларининг эътирозларини билдиришган. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларини лизинг асосида сотадиган бошқа компаниялар билан ҳам музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг қайд этишича, улар ҳаво кемаларини 2018 йилда харид қилишмоқчи.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг