Авиакомпания маълумотларига кўра, бунинг учун йўловчилар “UzCard” банк карточкалари воситасида ҳақ тўлаш бўйича хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Энди, исталган вақтда уйдан ёки офисдан туриб сиз республика ичидаги, шунингдек яқин ва узоқ шарқ мамлакатларига авиачипталарни мустақил равишда расмийлаштиришингиз мумкин.
Буюртмани расмийлаштириш тартиби оддий ва тушунарли. Бунинг учун сиз авиакомпаниянинг www.uzairways.com сайтига киришингиз керак. Хизматлар авиачипталар сотишнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ амалга оширилади ва “UzCard” пластик карталари воситасида авиачипталар учун ҳақ тўланади. Кейинги босқичда “VISA” ва “Mastercard” валюта пластик карталари ёрдамида ҳақ тўлаш тизимини амалга тадбиқ этиш режалаштирилган.
Интернет орқали бронлаш ва ҳақ тўлаш муваффақиятли амалга оширилганда, бронлаш пайтида кўрсатилган электрон манзилга ва мобил телефонга электрон чиптанинг йўналиш распечаткасини оласиз, унда Сизнинг сафарингиз ҳақида батафсил маълумотлар акс этади, шунингдек харид тасдиқланганлиги ва “UzCard” пластик карточкасидан маблағ ечиб олинганлиги тўғрисида СМС-хабар ҳам оласиз.
Учиб кетиш аэропортида электрон авиачиптанинг распечаткаси ва йўловчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспортни) кўрсатиш кифоя.
Интернет орқали бронлаш ва ҳақ тўлаш қатнов учиб кетишидан камида 3 соат олдин амалга оширилиши мумкин.