Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон гуманитар акция доирасида 1200 дан ортиқ фуқароларини Ватанга қайтарди

Ўзбекистон гуманитар акция доирасида 1200 дан ортиқ фуқароларини Ватанга қайтарди

Ўзбекистон гуманитар акция доирасида 1200 дан ортиқ фуқароларини Ватанга қайтарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 июлдан 30 августга қадар Ўзбекистонда «Ватанга қайтиш» гуманитар акцияси ўтказилди. У БМТ белгилаган Одам савдосига қарши курашиш бутунжаҳон кунига бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ушбу ташаббус доирасида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари оғир ҳаётий шароитга тушиб қолган ва депортация марказларида бўлган фуқароларнинг Ватанга қайтишига кўмаклашди.

Жами 15 та давлатдан 1224 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди. Улар орасида 654 нафар аёл, 570 нафар эркак ва 438 нафар бола бор. Қўшимча равишда 2113 нафар ватандош белгиланган тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар олди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари дунёда қайси мамлакатда бўлишидан қатъи назар, давлат ҳимояси остида ҳисобланади.

Президентнинг халқчил сиёсати ва ватандошларни хорижда қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларини амалга ошириш Ташқи ишлар вазирлигининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг