Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 05/01/2018 Ўзбекистон “GM Uzbekistan” автомобиллари учун акциз солиғини пасайтирди
Ўзбекистон “GM Uzbekistan” автомобиллари учун акциз солиғини пасайтирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда “GM Uzbekistan” АЖ автомобиллари учун акциз солиғи 5,4 баробар камайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” ги қарорни имзолаган эди.

Президентимизнинг қарорига кўра, “GM Uzbekistan” автомобиллари учун акциз солиғининг ставкаси 2018 йилда 5 фоизни ташкил этади.

2017 йил бошида “GM Uzbekistan” АЖ автомобилларининг акциз солиғи ставкаси 29 фоизни ташкил этганди. 2017 йилнинг ёзида акциз солиғи 2 фоизга камайиб, 27 фоизгача пасайганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг