Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 16/04/2012 Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эрон билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эрон билан дуранг ўйнади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хосе Мария Мендез мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси тарихда илк марта Эрон билан дуранг қайд этди – 2:2.

25 май куни Дубайда старт оладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футзал терма жамоаси 13 апрель куни Эронга жўнаб кетганди. 15 апрель куни мамлакат терма жамоасига қарши биринчи учрашув ташкил этилди. Биринчи бўлимда эронлик футзалчилар 1та гол фарқи билан олдинга ўтиб олишганди. Иккинчи бўлим дебюти ҳам Ўзбекистон учун омадсиз келиб, Эрон иккинчи бор муваффақият қозонди. Шунга қарамай Мендез шогирдлари сўнгги дақиқага қадар курашни давом эттириб, Нодир Элибоев ва Олег Холмуҳамедов томонидан киритилган 1тадан гол эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.

Қайд этиш керак, мазкур икки мамлакат футзал терма жамоалари ўртасидаги барча учрашувда эронликлар зафар қучишганди. 2001 ва 2010 йилги Осиё чемпионати финалида ҳам айнан мазкур икки мамлакат тўқнаш келгани эътиборга молик.

20 апрелга қадар Теҳронда бўладиган Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эронга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини 17 апрель куни ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг