Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2019 Ўзбекистон фуқаросига медал топширилди
Ўзбекистон фуқаросига медал топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --2019-йилнинг 6-феврал куни Челябинск вилояти (Россия) губернатори Борис Дубровский ва ҳудуднинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Маргарита Павлова Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаевга тантанали равишда “Яхшилик қилишга шошилинг” («Спешите делать добро») медалини топширди. Маросим вилоят губернаторининг қароргоҳида бўлиб ўтди.

Фахрий ёрлиқда ёзилганидек, ватандошимиз “Россия Федерациясининг Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенсияси билан мустаҳкамлаб қўйилаган инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун” медал билан тақдирланди.

Медал Челябинск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан таъсис этилган бўлиб, ҳар йили жамият учун муҳим ишларни амалга оширган ва оғир турмуш шароитларига тушиб қолганларга кўмаклашган шахсларга топширилади.

2018-йилнинг 31-декабр куни Магнитогорск шаҳридаги турар жой биносида юз берган портлаш натижасида жароҳатланганларга ёрдам кўрсатишга ошиқиб, қаҳрамонлик кўрсатган ва юксак мукофотга лойиқ топилган 19 нафат жанубий уралликлардан бири Оламафруз Абдуллаев бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари етиб келгунига қадар у саккиз нафар кишининг вайроналар остидан чиқишига ёрдамлашди, – деб хабар берди Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг