Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 05/11/2024 Ўзбекистон фуқароси Украинада уришда иштироки учун жазо олди

Ўзбекистон фуқароси Украинада уришда иштироки учун жазо олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон фуқароси Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун судланди.

4 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қўштепа туман суди Ўзбекистон фуқароси Алишер Холиқовга нисбатан ҳукм чиқарди.

Холиқов 2023 йилнинг май ойида Россияга иш излаб кетган. Аввалига у новвой, кейин эса “Магнит” гипермаркетида юк ташувчи бўлиб ишга кирди, бироқ ҳар икки ҳолатда ҳам унга маоши берилмади.

“Магнит”да ишлаб юрган вақтида унга ойлик бермаган Сурхондарё вилоятидан бўлган бошлиғи Акмал билан жанжаллашиб қолган ва Холиқов уни урган. Воқеадан сўнг Акмал полицияга қўнғироқ қилган, Холиқов ва унинг таниши Умидни полиция бўлимига олиб кетилган.

Келган адвокат Холиқовга ҳужум учун беш йилгача қамоқ жазоси кутилиши мумкинлигини тушунтиради ва унгаУкраина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни таклиф қилади. Жазодан қутулмоқчи бўлган Холиқов ушбу таклифга рози бўлади ва шартнома имзолайди.

У ва яна 80 га яқин киши Каминка ҳарбий қисмига ўқишга жўнатилади. Россия расмийлари унинг пластик картасига 500 минг рубль ўтказиб, унинг катта қисмини хотинига жўнатиб, ўзига атиги 100 мингини қолдирган.

2024 йил январь ойида у Белгород вилояти, Майский қишлоғидаги полигонга ўтказилди ва у ерда ҳарбий кийим, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, нишон ва Калашников автоматини олади. У уч кун давомида отишма ва бошқа ҳарбий кўникмаларни ўрганди.

4 февраль куни Холиқов Луганск ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун Украина чегарасини кесиб ўтади. Чегарани кесиб ўтиш чоғида харбий карвонга Украина дронлари ҳужум қилган, ва Холиқов жароҳатланган.

У бир ой давомида Москва касалхонасида даволанади. Россия Мудофаа вазирлиги унга қўшимча 300 минг рубль ўтказди. Кўп ўтмай, кейинги ҳарбий ҳаракатлар учун яроқсиз деб топилиб, у Санкт-Петербургга қайтиб кетади.

"Магнит" гипермаркети ётоқхонасида уч кун бўлгандан сўнг, унинг рафиқаси ички биометрик паспорт олиб келиб, унинг олдига келади. Рафиқаси унга Ўзбекистонга қайтишга таклиф қилади ва Холиқов 4 июль куни Санкт-Петербург-Тошкент рейси билан юртига қайтади.

Судда Холиқов айбини тан олди. Суд ҳукми билан Алишер Холиқов Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида (ёлланиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган. Унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг