Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/01/2018 Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари юртимизга олиб келинди
Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари юртимизга олиб келинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерациясида ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадлари юртимизга олиб келинди.

Илгари хабар қилинганидек, 2018 йилнинг 11 январь куни Россия Федерациясининг Рязан области, Ряжск раёни, “Марказий” кўчаси 31-уйда 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари ис газидан заҳарланиб 4 нафари вафот этган ва бир нафари оғир аҳволда Ряжск раёнининг марказий касалхонасига ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан ватанимизга олиб келинди.

Вафот этганларнинг жасадлари 3 босқичда: 13 январдан 15 январгача “Москва - Андижон”, “Москва - Термиз” ва “Москва - Бухоро” рейслари бўйича амалга оширилди.

ФВВ, ИИВ, Прокуратура, Тез тиббий ёрдам ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда вафот этган фуқароларнинг жасадлари доимий яшаш жойларига олиб борилиб (Андижон вилоятининг Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларига, Сурхондарё вилоятининг Денов туманига, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманига) дафн этилди.

Жойлардаги маҳаллий давлат органлари томонидан дафн этиш маросимларини ўтказишда ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ис газидан жабрланган 1 нафар Ряжск райони марказий шифохонасида ётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилишини ўз назоратига олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг