Ўзбекистон фуқаролари учун янги Ҳаж мавсуми 2025 йил 13 майда бошланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон фуқаролари учун 2025 йилги Ҳаж мавсуми 13 майдан бошланади. Саудия Арабистонига авиақатновлар 28 майгача ҳар куни амалга оширилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрига мамлакатнинг қуйидаги тўққиз шаҳридан тўғридан-тўғри рейслар орқали жўнаб кетадилар:
Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус.
Парвозлар Uzbekistan Airways, FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Ҳозирда "Ҳаж–2025" мавсумига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда: зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтмоқда, зарур эмланишлар олинмоқда, гуруҳлар шакллантирилаётган ва ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра учун ягона электрон портал ҳамда мобил иловани ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу ташаббус зиёрат жараёнини соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган. Янгича электрон тизимни жорий йилнинг 1 сентябригача ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.