Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 31/10/2024 Ўзбекистон-Франция билан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар бўйича ишчи сессия ўтказилди

Ўзбекистон-Франция билан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар бўйича ишчи сессия ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Жорий йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон-Франция Иқтисодий палатаси бошчилигида Франция компаниялари билан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар бўйича ишчи сессия ўтказилди.

Жорий йил апрель ойида мамлакатимизда Ўзбекистон-Франция Иқтисодий палатаси очилди. Бу ташаббус Франция Республикаси президенти Эммануэл Макрон 2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида давлат раҳбарлари томонидан билдирилган эди. “Ўзбекистон-Франция” иқтисодий палатаси 60 дан ортиқ француз компанияси ва тадбиркорларини ҳамда уларнинг ўзбекистонлик ҳамкорларини бирлаштирмоқда.

Сессиянинг асосий мақсади — ҳамкорликдаги лойиҳаларни янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш, шу билан бирга француз компаниялари билан Ўзбекистондаги инвестицион фаолиятни янада енгиллаштиришга кўмаклашишдир. Шунингдек, Сессия, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр ва тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлиб, мамлакатимиз ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Сессия ишида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов, Ўзбекистон-Франция Иқтисодий палатаси президенти Жоанна Голас, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ, IT Park мутахассислари ҳамда 14 нафар француз корхоналари вакиллари иштирок этди.

Очиқ суҳбатга асосланган учрашув давомида масъуллар томонидан инвесторларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммо ва омилларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича ишлар фаоллаштирилади.

Амалиётдаги мавжуд муаммолар ва уларга таклиф этилаётган ечимлар умумлаштирилган ҳолда, кўриб чиқиш учун Ҳукуматга ва тегишли идораларга юборилиши юзасидан келишиб олинди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг